Мауриcе Маэтерлинcк (1862.29.8, Гент - 1949-йил, 5-май, Ницса, Франсия) — белгиялик шоир, драматург , файласуф. Абсурд театрнинг асосчиларидан бири. Франсуз тилида ижод қилган. 1896-йилдан Франсияда яшаган. Ижодини очеркнавис, танқидчи ва шоир сифатида бошлаган. Унинг рамзли шеъриятида натурализмнииг соф моддий қизиқишларига қарши норозилик кайфиятлари акс этган. "Иссиқхоналар" (1889), "Ўн икки қўшиқ" (1896) каби шеърий тўпламлари символистик руада. "Малика Мален" (1889), "Кўрлар" (1890), "Етти малика" (1891), "Пелеас ва Мелисанда" (1892), "Роҳиба Беатриса" (1900), "Ванна хоним" (1902), "Ҳумо" (эртак-драма, 1905), "Кўк қуш" (1908) ва бошқа драмалари инсонга, унинг очлик, қаш-шоклик, урушга қарши курашда му-ваффақиятига ишонч руҳи билан суғорилган. М. "Боларилар ҳаёти" (1901), "Гуллар акли" (1907), "Чумолилар ҳаёти" (1903) каби фалсафий асарларида инсон ҳаётининг маънавий, ахлоқий муаммоларини тилга олган. "Термитлар ҳаёти" (1926) асарида тимсоллар воситасида коммунизм ва тоталитаризм сатира қилинган. М. Иккинчи жаҳон уруши даврида Америкада яшаган ва "Шодон хотиралар" (1948) китобини ёзган. Нобел мукофоти лауреати (1911)[1].

Мауриcе Маэтерлинcк

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил