Maurice Wilkins

Мауриcе Ҳугҳ Фредериcк Wилкинс (15-декабр 1916, Понгароа, Янги Зеландия – 5-октябр 2004, Лондон) — инглиз биофизиги. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1959). Бирмингем университети фалсафа доктори (1940). АҚСҲ Калифорния университетида (1941—45), Лондон Кинг коллежида (1946-йилдан) ишлаган. Шу коллеж молекуляр биология бўлими бошлиғи (1962-йилдан) ва биофизика профессор (1970-йилдан). ДНК молекуласининг қўш спиралли эканлиги тўғрисидаги Франcис Cриcк ва Жамес Wацон моделини рентгенструктуравий усули ёрдамида тасдиқлаган. Фото ва термолюминессенсия (электрон тузоқ) назариясини ишлаб чиққан. Нерв системаси биофизикаси бўйича ҳам тадқиқот олиб борган. Нобел мукофоти лауреата (1962, Ф. Крик ва Ж. Уоцон билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
- ↑ "Уилкинс Морис Хю Фредерик" ЎзМЕ. У-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |