Мауризио Сарри (италянча талаффузи: [мауˈритцжо ˈсарри]; 1959-йил 10-январда туғилган) – италиялик профессионал футбол мураббийи бўлиб, 2025-йил 2-июндан Сериэ Анинг „Лазио“ жамоасини бошқармоқда.

Мауризио Сарри
Сарри 2019-йил Жувентус мураббийлигида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мауризио Сарри[1]
Таваллуд санаси 1959-йил 10-январ (1959-01-10) (67 ёш)[2]
Таваллуд жойи Неапол, Италия
Бўйи 1.90 м[3]
Амплуаси Марказий ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
Фиглине
Бошқарган клублари
1990—1991 Стиа
1991—1993 Фаэллесе
1993—1996 Cавриглиа
1996—1998 Антелла
1998—1999 Валдема
1999—2000 Теголето
2000—2003 Сансовино
2003—2005 Сангиованнесе
2005—2006 Песcара
2006—2007 Ареззо
2007 Авеллино
2007—2008 Верона
2008—2009 Перугиа
2010 Гроссето
2010—2011 Алессандриа
2011—2012 Сорренто
2012—2015 Эмполи
2015—2018 Наполи
2018—2019 Челсеа
2019—2020 Жувентус
2021—2024 Лазио
2025— Лазио
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Сарри профессионал футболчи бўлмаган, банк ходими сифатида ишлаш билан бирга ҳаваскор марказий ҳимоячи ва мураббий сифатида фаолият юритган. У 2005-йилда Пескара жамоаси билан Б Серияда илк бор иш бошлаган[4]. 2014-йилда Сарри Эмполи жамоасини А Серияга олиб чиққан ва бу лигадаги ўрнини сақлаб қолгач, Наполи жамоаси уни ишга таклиф қилган. У Неапол жамоасини бошқариш давомида бир қатор индивидуал мукофотларга сазовор бўлган. 2017-18-йилги мавсумда лига иккинчиси бўлганидан сўнг, Сарри Англиянинг „Челсеа“ жамоасига ўтди ва у ерда ўтказган ягона мавсумида УЭФА Европа лигаси ғолиблигини қўлга киритди. У 2019-йилда „Ювентус“ни бошқариш учун Италияга қайтган ва биринчи мавсумидаёқ жамоа билан А Серия чемпионлигини қўлга киритди, шу тариқа А Серияда ғалаба қозонган энг кекса мураббий унвонига сазовор бўлди[5]. „Ювентус“дан бўшатилгач, 2021-йилда „Лацио“ бош мураббийи этиб тайинланди, аммо 2024-йилда ўз вазифасидан истеъфо берди. 2025-йил июн ойида у яна „Лацио“ бош мураббийи лавозимига қайтди.

Манбалар

  1. ↑ „Cомуниcато Уффиcиале Н. 283“ [Оффиcиал Пресс Релеасе Но. 283]. Лега Сериэ А (2020-йил 30-июл). 2020-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  2. ↑ „Манагер профиле: Мауризио Сарри“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2018-йил 3-октябр.
  3. ↑ „Сарри - Фоотбаллер“.
  4. ↑ „Песcара: Сарри нуово алленаторе“. www.туттомерcатоwеб.cом.
  5. ↑ „Сарри то бе олдест Сcудетто wиннер“. Фоотбалл Италиа (2020-йил 26-июл). Қаралди: 2020-йил 26-июл.

Ҳаволалар