Мавлоно Адимий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган машҳадлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий уни Мазид танбурчининг ўғли сифатида эслаб, яхши табъи борлигини айтиб, қуйидаги матлаъсини келтиради:

Чун зарраам парешон доим дар орзўяш,

Жамъияте надорам бе офтоби рўяш.

(Мазмуни: Уни (кўриш) орзусида доимо зарра каби паришонман.

Юзининг офтобисиз менга сира тинчлик йўқ)[1][2]

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.