Мавлоно Анварий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган балхлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг мижозида савдойилик ғолиб келиб, ақли паришон бўлиб, кўп заҳмат ва муолажа билан сиҳат топганини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Эй зи тоби май туро ҳар гуна бар рухсор гул,

Сабзаи боғи жамолат андаку бисёр гул.

(Мазмуни: Эй, сенинг рухсоринг гули майнинг тобланишидан ранг-баранг тусга киради,

гар жамолинг боғининг сабзаси озгина, лек гули кўпдир)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.