Мавлоно Ашраф (15-аср) - шоир. Алишер Навоийнинг замондоши. Ҳамсанависларга эргашиб, "Ҳамса" ёзган. Навоий "Ҳамса" ва "Мажолис ун-нафоис" асарларида М. А. ижодини ижобий баҳолаган ва достонларида оригиналликка интилганлигини алоҳида таъкидлаган. Зайниддин Восифий ва Хондамир ҳам М. А.нинг бадиий қобилиятини юксак баҳолаган. Айрим шеърлари бизгача сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил