Мавлоно Аёний ИИ (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган астарободлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий уни қобилиятли шоир деб таърифлаб қуйидаги матлаъсини келтиради:

Дар сар аз лои таҳи хум ҳавасе ҳаст маро,

Бахти бад бин, ки бад-он ҳам нарасад даст маро.

(Мазмуни: Хаёлимда хумнинг тубидаги лойга етишиш ҳаваси бор эди,

бадбахтликни қарангки, қўлим ўшанга ҳам етолмади)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.