Mavlono Burhoniddin
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Бурҳониддин (15-аср) – муаммонавис шоир ва олим, Алишер Навоийнинг замондоши. Мавлононинг Навоий билан дўстлиги (873-ҳижрий-қамарий/1469-милодий) – Навоийнинг муҳрдорлик вазифасига тайинланиши муносабати билан шеърий таърих ёзишдан бошланган. Бу ҳақда “Мажолис ун-нафоис”да[1][2]ўқиймиз:
“Бу фақирға подшоҳ муҳр таклифи қилғонда таърих айтиб эрдиким, бағоят хуб воқеъ бўлиб эрди. Аммо чун фақирнинг таърифики, нафс ул-амрдин ғайри воқеъдур, лозим келиб эрди, битилмади ва лекин асл мисраси будурким: Таърихаш ин буд, ки: “Алишер мўҳр зад”.
Мавлоно Бурҳониддининг мазкур “ки Алишер мўҳр зад” (ки Алишер муҳр урди) тарихномаси ажойиб бир воқеа билан боғлиқ: ўн йил муқаддам, яъни 863-ҳижрий-қамарий/1459-милодий йил ҳиротлик амалдор Мир Дарвиш Али муҳрдорлик вазифасини эгаллаганида Мавлоно Бурҳониддин ўша санага бағишлаб ҳам “Дарвиш Али мўҳр зад” (Дарвиш Али муҳр урди) деб таърих битади ва ўшандан роппа-роса ўн йил ўтиб “Дарвиш Али мўҳр зад” ўрнига “ки Алишер муҳр зад” иборасини қўллайди. Бундай ҳолатдан ҳазрат Навоий ажабланади ва уни Мавлононинг ғаройиб кароматларидан бири, деб ҳисоблайди.
Навоий Мавлоно Бурҳониддиннинг Ҳирот аслзодаларидан экани, донишманд, хуштабъ ва мулойим табиатли киши бўлгани, муаммо санъатига оид “Жавоҳир ул-асмо” номли рисола битганлиги ва бу рисола Абулқосим Бобурга бағишлаб ёзилганлиги ҳақида маълумот беради. Мавлоно Бурҳониддин 873 ҳижрий-қамар./1469 милодий йилдан бошлаб Ҳиротда мударрислик билан шуғулланган. Унинг дарсларини талабалар интизорлик билан кутган.
Мавлоно Бурҳониддин Навоийнинг Астарободга ҳоким этиб тайинланиши муносабати билан ҳам таърих битган:
Он Мири Низомидин Алишер
Авсоф бурун зи ҳадди тақрир.
Чун кард қабул боз аморат,
Таърихаш шуд “аморати Мир”.
(Мазмуни: Амир Низомиддин Алишернинг сифатлари таърифга сиғмайди. Амирликни қайта қабул қилгани учун ҳам таърихи “аморати Мир” (“Амирнинг амирлиги”) бўлди).
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |