Мавлоно Доий И (ХВ ХВИ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг[1][2] учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг кўп вақтини Сарахсдаги ҳазрат Шайх Луқмон қабри бошида ўтказишини, баъзан савдо-сотиқ билан ҳам шуғулланишини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да Мавлоно Доийнинг қуйидаги байти келтирилган:

Жустем он даҳонро болои чоҳи ғабғаб,

Дар ханда гуфт он маҳ

  ончоки нест матлаб.

(Мазмуни: Ул оғизни мен бақбақа устидан қидирдим, у ой кулиб деди: бу ердан тилак ҳосил бўлмас).

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.