Мавлоно Доий ИИ (ХВ ХВИ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган астарободлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг[1] учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий[2] унинг астарободлик эканлигини, шеъриятда ўзига хос услубда ёзишга интилишини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Он парироки, зи гулбарг

  қабо дар бари ўст,

Ҳар тараф банди қабо нестки,

  болу пари ўст.

(Мазмуни: У шундай парирўйки, кийган либоси гул баргидан. Либосининг икки томонидаги боғич эмас, унинг пар ва қанотларидир)

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий:Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.