Мавлоно Фаноий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Машҳад шаҳридан эканлигини айтиб, қуйи­даги байтини келтиради:

Мани жўлида мў бо ақл аз он бегонаги дорам

Ки, дар ишқи парирўе сари девонаги дорам.

(Мазмуни: Мен сочлари тўзиқ, ақлдан бегонаман, ул паричеҳра ишқида девонаман)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.