Мавлоно Фахриддин (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий Мавлоно Фахриддинни ўз мулозимларидан экани, муаммони яхши айтиши ва ечиши ҳақида маълумот бериб, “Ҳайдар” исмига битилган муаммосини келтиради[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.