Mavlono Fazliy
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Фазлий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган ҳиротлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг ёшлигида наққошлик билан шуғуллангани, баъзида шеър ҳам ёзиб тургани, кейинчалик, ўзини етук шоир деб ҳисоблаганидан сўнг наққошликни ташлаб, буткул шеърият билан машғул бўлганлигини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:
Зоҳид, биёр хирқаву раҳни шароб кун,
Асбоби зуҳд-у хонайи тақви хароб кун.
(Мазмуни: Эй зоҳид, тўнингни келтириб май учун гаровга қўй; зоҳидлик асбоби ва тоат-ибодат уйини хароб қил)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |