Мавлоно Фазлуллоҳ (15-аср) – шерозлик форсийнавис шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг олтинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг тижорат ишлари билан Астрободга келганлиги, танбаллиги ва бепарволиги туфайли дастмоясида муаммолар пайдо бўлганлиги ҳақида маълумот беради. Мавлоно Фазлуллоҳ шеъриятда асосан муаммо билан шуғулланган, катта ва кичик шатранжни, нард ўйинини яхши билган. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилади:

Саодати ту фузун бод-у давлати ту зиёдат,

Ҳазор сол бимони ба давлат-у ба саодат.

(Мазмуни: Саодатинг ортгай, давлатинг зиёда бўлгай. Бу давлат ва саодат билан минг йиллар яшагайсан)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.