Мавлоно Фидоий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган астарободлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг сайидзода экани, отаси билан ҳаж сафарига бориб келгани, яхши шеърий табъи борлигини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Ҳамеша рўй ба девор буд Мажнунро

Ки, аз рақиб бипўшад сиришки гулгунро.

(Мазмуни: Қонли кўз ёшини рақибидан яшириш учун Мажнуннинг юзи ҳамиша деворга ўгирилган эди)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.