Мавлоно Ҳабиб (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Машҳад шаҳридан эканлигини айтиб, қуйи­даги байтини келтиради:

Чи гўям, ҳоли дил бо нозанини нозпарвардам,

Чу осори муҳаббат зоҳир аст аз чеҳраи зардам.

(Мазмуни: Нозанин гўзалимга дилим аҳволидан сўзлаб нима қиламан, ахир севгим излари заъфарон юзимдан (шундоқ) кўриниб турибди-ку[1][2]!)

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.