Мавлоно Ҳалвоий (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган самарқанд­лик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий уни очиқкўнгил ва хушсурат йигит сифатида таърифлаб, ёшлик чоғида вафот этгани, умри қисқа бўлганлиги учун шуҳрат ҳам топмаганлигини таъкидлайди. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Зоҳидо, қиблайи мо абрўйи дилдор авло,

Туву масжидки, туро рўй ба девор авло.

(Мазмуни: Эй зоҳид, бизнинг қибламиз дилдорнинг қоши (бу сенинг қиблангдан) авло (афзал)дир, Сен масжид билан бўлавер, сенинг юзинг деворга бўлгани (авло) маъқул)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.