Мавлоно Ҳамдамий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган машҳадлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг косагарлик санъатидан хабардор эканлигини айтиб, қуйидаги байтини келтиради:

Бе рухат мотаму ғаме дорам,

Мотамию чи мотаме дорам.

(Мазмуни: Сенинг юзингсиз ҳам мотаму ғамим бор. Мотам бўлганда ҳам оҳ қандай мотамим бор![1][2])

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.