Мавлоно Ҳамидгул (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир, Мавлоно Абдулваҳобнинг ўғли. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг девонатабиат киши эканлигини, табъи лутф­дан холи эмаслигини айтиб, қуйидаги байтини келтиради:

Шаб хоки тийра бистари мо бедилон бас аст,

Чодиршаби кашидаи мо осмон бас аст.

(Мазмуни: Тунда биз ошиқларнинг тўшаги қора тупроқдир, холос. Устимизга ёпган чойшабимиз эса осмондир, холос)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.