Mavlono Hamididdin
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Ҳамидиддин (15-аср ўрталари – 1520–21) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир ва тасаввуф намояндаси, Муҳаммад Табодгонийнинг ўғли ва халифаси. Отаси вафотидан сўнг унинг ишларини давом эттирган. Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр”да ёзишича, Мавлоно Муҳаммад Табодгоний вафотидан кейин Ҳиротда (Хиёбонда), дафн қилинган жойнинг жанубида Алишер Навоий бир хонақоҳ солдирган. Мавлоно Ҳамидиддин шу хонақоҳда тоат-ибодат билан машғул бўлган. Унинг ҳузурида дарвешлар хилват, узлат ва самў амалларини адо этишган. Навоий унинг номини “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида тилга олади. Одоби, ҳаёси ва инсонийлигига юксак баҳо беради, анча йиллардан бери зоҳирий илмлар таҳсили билан машғул эканлигини айтади. Навоий унинг “табъи бағоят хуб” эканлигини алоҳида таъкидлаб, қуйидаги байтини келтиради:
Гаҳе зи хастадилон ёд метавон кардан,
Диле, зи баҳри Худо, шод метавон кардан.
(Мазмуни: Гоҳо хаста дилларни ёд қилмоқ керак, бирор кўнгилни Худо йўлида шод қилмоқ керак)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |