Mavlono Hasanshoh
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Ҳасаншоҳ – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир[1].
Хондамир “Ҳабиб ус-сияр”да унинг нозик истеъдоди, ширинсуханлиги, ҳар қандай мажлисга файз кирита оладиган суҳбатдош экани ҳақида маълумот беради[2]. Зайниддин Восифийнинг “Бадоэъ ул-вақоэъ” асарида келтирилишича, бир куни Мавлоно Ҳасаншоҳ рўзғордан қийналиб, ўғлига: “Алишер Навоийга бориб, отам ўлди, дегин. Пул берса егулик нарсалар харид қилиб кел”, дейди. Навоий унинг ўғлига 30 хоний пул беради ва ачиниб тасалли айтади. Эртаси куни Мавлоно Ҳасаншоҳ Навоий ҳузурига кириб келади. Навоий уни кўриб роса кулади ва дейди: “Эй Мулло, сиз ўлиб эдингиз-ку, бу нимаси?” Мавлоно Ҳасаншоҳ жавоб беради: “Агар кеча пул бермаганингизда ўлган бўлардим”[3].
Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида унинг номини тилга олиб, эски шоирлардан экани, Шоҳрух Мирзодан то шу замонгача кўплаб султон ва мартабали кишиларга ҳам мадҳия, ҳам марсия битганлигини айтади. Тазкирада Мавлоно Ҳасаншоҳнинг қуйидаги матлаъси келтирилган:
Аз лабат як сухан бихоҳам гуфт,
Сухане з-он даҳан бихоҳам гуфт[4].
(Мазмуни: Лабинг тўғрисида бир сўз айтмоқ истайман. Ул оғиз ҳақида биргина сўз айтмоқ истайман[1]).
Хондамирнинг маълумот беришича, Амир Султон Иброҳим Аминий деган шоир Мавлоно Ҳасаншоҳнинг вафотига бағишлаб қитъа-таърих яратган. Унга кўра Мавлоно Ҳасаншоҳ ҳижрий 907-, милодий 1502—1503-йилда вафот этган.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |