Мавлоно Ҳайбатий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади[1]. Алишер Навоий унинг Машҳад шаҳридан эканлигини айтиб, қуйида­ги байтини келтиради:

Даҳони танги он хуршидрў хоҳам накў бинам,

На бинад дийда ҳеч аз хийраги, чун рўйи ў бинам.

(Мазмуни: Ул қуёш юзлининг кичик даҳанин яхшилаб кўргим келади, (лекин) унинг юзига кўзим тушиши билан оқ кўзларим хира тортиб, кўрмай қолади)[2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.