Мавлоно Ҳожи ИИ (1422—1494) – ҳиротлик форс шоири ва тасаввуф намояндаси[1]. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида ва “Насойим ул-муҳаб­бат”да тилга олинган. Бадавлат оилада туғилган. Мол-мулкининг барчасини дарвешлар ва муҳтожларга сарф этиб, саккиз марта ҳаж сафарига борган. Узоқ йиллар Маккада мужовир бўлган. Мавлоно Ҳожи Абдураҳмон Жомийнинг яқин мусоҳиби ва китобдори бўлган. Жомийнинг қабри суффасининг устида дафн этилган[2]. Алишер Навоий унинг дарвеш ва ёлғизликни хуш кўрадиган киши экани, яхши табъга эгалиги, баъзида шеър ҳам ёзиб туришини таъкидлаб, қуйидаги матлаъсини келтиради:

Пирона сарам тоза ниҳоле ба бар омад,

К-аз мева ғаму ғуссаву хуни жигар омад.

(Мазмуни: Кекса бошимда тоза ниҳол кўкарди. Ул ниҳолнинг мевасидан ғам, ғусса ва жигар қони пайдо бўлди[3])

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 
  3. ↑ Алишер Навоий. Мажолис ун-нафоис.