Мавлоно Ҳумомиддин Калободий – “Насойим ул-муҳаббат”да тил­га олинган тасаввуф шайхи. Шерознинг Калобод (Гулобод) қишлоғида яшаган. Алишер Навоий ўспиринлигида шайхни зиёрат қилгани, шайх уни дуойи хайрлар қилиб, бир белбоғ инъом этганини ёзади. Шерозда вафот этган. “Насойим ул-муҳаббат”га ушбу шайх билан боғлиқ фасл Навоий томонидан қўшилган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.