Mavlono Ismatulloh
Мавлоно Исматуллоҳ – (1503–1601) – тариқат ва шариатнинг машҳур намояндаларидан бири, шоир. Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган Шайбонийлар сулоласи вакиллари Кўчкунчихон ва Абдуллахон И даврида Самарқандда „Ал’ам ул-уламо“ вазифасини бажарган[1]. Мавлоно Исматуллоҳ 1503-йилда Самарқандда таваллуд топган. Унинг отаси Мавлоно Маҳмуд ибн Неъматуллоҳ бўлган. Мавлоно Исматуллоҳ силсиласи Жўйборий хўжаларга бориб тақалади. Дастлабки таълимни у отасидан олади ва кейинчалик Самарқанддаги мадрасада таҳсил олади. Нишопур, Балх шаҳарларига саёҳат қилиб, нақшбандия тариқати асосларини, форс ва араб тилларини ўрганади[1]. Шарафуддин Роқимий асарида Мавлоно Исматуллоҳ Хожа Ориф Ревгар Бухорий авлоди эканлиги тўғрисида ёзган[2]. Мавлоно Исматуллоҳнинг фиқҳ ва ҳадис илмига оид „Дар одоби таҳорат“, „Нажот ул-қори дар қавоид ул-Қур’он“, „Ҳошия бар шаҳри Ақоид“, „Ҳошия бар шаҳри Мулло“, форс тилида ёзилган „Зоҳирий ва ботиний билимлар донишманди“ каби асарлари мавжуд . Унинг „Рисолаи раъсия“, „Рисолаи ҳусния“, „Суол ва жавоби мас’алаи ғарибия“, „Аз азоби қабр то охир“ каби рисолалари ҳам мавжуд. Ушбу асарларда қазо ва қадар, ризо, шахс, ажрим, жамият, зиддият, жон ва дунё ва бошқа бир қатор диний масалаларни учратиш мумкин. Мавлоно Исматуллоҳнинг илмий рисолалари бошланиш қисми робоий, ғазал, панд, робоий билан бошланган. Мавлоно Исматуллоҳ 1601-йилда вафот этган бўлиб, қабри Хожа Аҳрор Валий қабрининг ўнг томонида жойлашган[1]. Шарафуддин Роқимий шайх вафоти муносабати билан форс тилида 23 байтдан иборат марсияни ёзади. Қосим Шайх у ҳақида шундай ёзган: „Мавлоно Исматуллоҳ валидийлар ва ладуний илмлар соҳибидир[3]“.
| Мавлоно Исматуллоҳ | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Вафоти | 1601 |
| Отаси | Мавлоно Маҳмуд ибн Неъматуллоҳ |
| Онаси | ? |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ҳамиджон Ҳотидий 2016, с. 368.
- ↑ Шарафуддин Роқимий 1998, с. 138-139.
- ↑ Ҳамиджон Ҳотидий 2016, с. 369.
Адабиётлар
- Ҳамиджон Ҳотидий. Тасаввуф алломалари. Тошкент: Ўзбекистон нашриёти, 2016 — 389-бет. ИСБН 978-9943-28-669-6.
- Шарафуддин Роқимий. Тарихи томм. Тошкент: Маънавият нашриёти, 1998 — 155-бет.