Мавлоно Жамолиддин (ХВ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир ва мударрис, Абдураҳмон Жомийнинг[1] қариндоши. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг[2] тўртинчи мажлисида тил­га олинади. Алишер Навоий унинг Жомий мадрасасида мударрис эканлигини айтиб, “агар танбаллиги ғолиб келмаса эди, донишманд бўлар эди”, деб ёзади. “Мажолис ун-нафоис”­да унинг қуйидаги байти келтирил­ган:

Манам он қумрии нолон зи

  шавқи сарви дил жўят

Ки, дорам тавқи гардан

  аз хами қуллоби абрўят.

(Мазмуни: Кўнгил олувчи сарв қоматинг шавқидан нолагар бир қумриман, ёйма қошинг тузоғидан бўйнимда сиртмоғим бор).

Манбалар

  1. ↑ Мажолис ун-нафоис. 
  2. ↑ Алишер навоий: Қомусий луг'ат.