Мавлоно Жоний (ХВ ХВИ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган журжонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг[1] учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг дастлаб “Райҳоний” тахаллуси билан ижод қилгани, кейинчалик унга туғилган жойига нисбат бериб, “Жоний” тахаллусини тавсия қилганликларини, табиатида бир оз савдойилик борлиги ҳақида ёзади.[2] “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

То жилва кард хату лаби ёр сабзу сурх,

Оташ алам зад аз дили афгор сабзу сурх.

(Мазмуни: Ёрнинг мийиғи ва лаби сабз ва қизил тусда жилва қилганда,

хаста кўнг­лимдан сабзранг ва қизил ўт гуриллаб ёнди).

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.