Мавлоно Комий (ХВ–ХВИ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг ўбалик эканлигини, кичиклигида Мавлоно Муҳаммад Бадахший тарбиясида бўлганлигини, кейинчалик Бадахший унинг таҳсилдаги камолини кўриб улуғроқ донишмандларга шогирдликка берганини айтади. Мавлоно Комий жуда қобилиятли ва иқтидорли йигит бўлган. Навоий унинг одоби ва инсонийлигига ҳам юксак баҳо бериб, Мавлоно Бадахшийга муносиб фарзанд бўлди, дейди. Мавлоно Комий яхши шеър ёзиш билан бирга муаммо жанрининг ҳам билимдони бўлган. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти ва “Нўмон” исмига битилган бир муаммоси келтирилган:

Касеки, у сари дастори сарви ман чинад,

Дигар зи боғ чаро дастаи суман чинад.

(Мазмуни: Кимки сарв қоматлигимнинг салласини бежаб қўйса, чамандан суман гули териб нима қилади?!)[1][2]

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий:Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.