Мавлоно Моний (ХВ–ХВИ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган машҳадлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоийнинг маълумот беришича, Мавлоно Моний ниҳоятда соҳибжамол, чиройли ҳуснихат ва гўзал нутққа эга йигит бўлган. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Чу дар саҳрои ғам девонасон бо худ фитад чангам,

Гаҳе дар чангам афтад сангу гаҳ санг афтад аз чангам.

(Мазмуни: Ғам саҳросида девонавор ўзим билан ўзим жанг қиламан. Гоҳ тошни чангаллайман, гоҳ тош чангалимдан тушиб кетади)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.