Mavlono Muhammad Qozi
Мавлоно Муҳаммад Қози (? — 1515-йил, Самарқанд) – Хожа Аҳрор шогирди, нақшбандия тариқати муршиди.
Ҳаёти
Мавлоно Муҳаммад Қозининг отаси Бурҳониддин ўша замоннинг машҳур шариат алломаси Қози Имодиддиннинг яқинларидан бўлгани учун ҳам ўғли Мавлоно Муҳаммадга „Қози“ нисбасини берган. Мавлоно Муҳаммад Қози Хожа Аҳрор тўғрисида ёзилган йирик мақомот китоби соҳиби ҳам бўлиб, китоб нақшбандия тариқати тўғрисидаги асосий манбалардан бири бўлиб хизмат қилган. Шу жиҳатдан олганда ҳам, Мавлоно Муҳаммад Қози Хожа Аҳрор Валийнинг шариат ва тариқат борасидаги энг билимли шогирди эканлиги билиниб турибди. Мавлоно Муҳаммад Қози дунёвий ва шар’ий билимларни мукаммал эгаллаганидан сўнг, унда тасаввуф билимига ҳам майли кучайиб, Хуросонга отланади. Мавлоно Муҳаммад Қози Самарқандан ўтиб, Хожа Аҳрор Валий билан учрашади. Махдуми Аъзам ва Мавлоно Лутфуллоҳларга ҳам устозлик қилган[1].
Асарлари
- Силсилат ул-орифин
Манбалар
- ↑ Ҳомидий, Ҳомиджон. Тасаввуф Қаранийдан Рушдийгача. Тошкент: Янги аср авлоди, 2021 — 400-бет. ИСБН 978-9943-20-872-8.