Mavlono Muhammad Xurosoniy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Муҳаммад Хуросоний (ХВ аср) – хуросонлик форсийнавис шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг бепарво ва танбалроқ киши эканлигини айтиб, Мавлоно Муҳаммад Табодгоний хизматида бўлганлиги, тавба қилиб сўфийлик йўлига кирганлиги ва ҳаж сафарини пиёда адо этганлиги ҳақида маълумот беради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги рубоийси келтирилган:
Як чанд зи дўстон жудо хоҳам буд,
Бо меҳнату дард мубтало хоҳам буд.
То ёр насозад ошноии хешам,
Бегона зи хешу ошно хоҳам буд.
(Мазмуни: Бир муддат дўстлардан жудо бўлган эдим, машаққат ва дардга мубтало бўлган эдим. Агар ёр мен билан ошнолик қилмаса, қариндош ва ошнолардан бегона бўлардим)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |