Мавлоно Муҳйи (768–865 ҳижрий-қамарий/1367–1461 милодий) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи, Алишер Навоийнинг замондоши. Имом Рофиъий Ғазнавий авлодидан. Болалигида Бобо Сунгу билан учрашиб, ундан кўп илтифотлар кўрган. Самарқандда хонақоҳ ва муридлари бўлган. Воизлик ҳам қилган. Қуръони каримни ҳар куни бир марта тўлиқ хатм қилишни одатга айлантирган. Ушбу шайх ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га Навоийнинг ўзи ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.