Мавлоно Муин (ХВ аср) – шерозлик форсийнавис шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”­нинг олтинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Хуросонга келганидан бери фақирлар орасида эканини сиртдан содда кўринса-да, лекин табиатан ҳазилга мойилигини таъкидлайди. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Шуд далқи мураққаъ гарави бодаву шодем,

К-охир ба сари кўи муғон жома ниҳодем.

(Мазмуни: Шайхлик кийимлари майга гаров бўлди, шодмиз, чунки охирда майхона кўчаси бошида тўн ечдик)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.