Мавлоно Муқимий (ХВ–ХВИ аср) – ҳиротлик зуллисонайн шоир. Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис”да унинг дарвештабиатлилиги, тасаввуф истилоҳларини яхши билиши, туркигўй бўлгани учун туркийча сўфиёна таржеъбанд ёзгани ва у анча маъқуллигини айтиб, такрорланиб келувчи байтини келтиради:

Сенсен асли вужуди ҳар мавжуд,

Сендин ўзга вужудда не мавжуд.

“Муҳокамат ул-луғатайн”да ҳам уни ўзигача бўлган истеъдодли туркигўй шоирлар қаторида тилга олади[1][2].

Қабри Ҳиротда.

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.