Mavlono Nargis
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Наргис (ХВ–ХВИ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган ҳиротлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг дастлаб “Наргис” тахаллуси билан ижод қилгани, кейинчалик “Оҳий” (Фахрий Ҳиротийга кўра “Оятий”) деб ўзгартиргани, қаерда нозик маъноли сўз ёки жумла эшица, уни дарров ўзиники қилиб ўзлаштириш одати борлигини айтиб, тахаллусини ўзгартиргани каби бу одатини ҳам ўзгартирар, деб умид билдиради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:
Ба ёди сафҳаи рухсори ў, к-аз маҳ фузун омад,
Кушодам фоли Мусъҳаф, сураи “Юсуф” бурун омад.
(Мазмуни: Ёримнинг ойдан ҳам гўзал чеҳрасининг саҳифаси ёди билан Қуръондан фол очсам, “Юсуф сураси” чиқди)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |