Mavlono Nur
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Нур (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий Мавлоно Нурнинг содда ва ишонувчанлигига ишора қилиш маъносида унинг бир мажлисдаги “ҳакимлар инсондаги ҳид билиш ҳисси икки қош орасида жойлашганлигини эътироф этадилар”, деган гапга ишониб, хушбўй нарсаларни икки қоши орасига қўйиб, нафасини юқорига тортгани ҳақидаги воқеани ҳазил-мутойиба тариқасида айтиб ўтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги матлаъси келтирилган:
Туро нилуфари пироҳану ман монда ҳайронаш
Ки, сар бар мезанад хуршед ҳар рўз аз гиребонаш.
(Мазмуни: Нилуфар ранг кўйлагингга мен ҳайратланаман,
чунки ҳар куни унинг ёқасидан қуёш чиқиб келгандай бўлаверади)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |