Мавлоно Нурий ИИ (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган нишопурлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий уни машҳадлик Мавлоно Нурий билан адаш­тирмаслик зарурлигини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Хадангат, ки шуд нахли гулзори дил,

Наёвар ад боре магар бори дил.

(Мазмуни: Сен отган ўқ дилим гулзорининг дарахти бўлди; (чунки) у дил юкидан ўзга мева бермайди)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.