Мавлоно Олим – форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг биринчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг донишманд киши, мулойим табъли шоир эканлигини айтиб, қуйидаги воқеани келтиради. Бир куни Мавлоно Олим кўпчилик бўлиб девонбошига шикоят ариза билан чиқади. Девонбоши шикоятни кўриб чиқишни мубошир (иш бошқарувчи) Маждиддин Муҳаммадга топширади. Маждиддин Муҳаммад эса иккинчи тарафнинг ёнини олиб, аризани кўриб чиқмай, буклаб қайтариб беради. Шунда Мавлоно Олим ушбу ҳолат билан боғлиқ қуйидаги байтни битади ва у машҳур бўлиб кетади:

Кори моро Хожа Маждиддин Муҳаммад ҳеч кард,

Коғази моро нахонд он рўзу дарҳам печ кард.

(Мазмуни: Ўша куни Хожа Маждиддин ишимизни буткул йўққа чиқарди: қоғозимизни ўқимай буклаб қайтариб берди)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.