Мавлоно Қабулий ИИ (15–16-аср) – қундузлик зуллисонайн шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Қундуздан Хуросонга таҳсил олиш учун келгани, лекин паришонхотирлиги ва дангасалиги туфайли мақсадига эришмоғи қийин кечганлигини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг ўз ҳасби ҳолига мос тушувчи қуйидаги байти келтирилган:

Хона, эй оқил, чи кор ояд мани девонаро,

Чун намедонам мани девона роҳи хонаро.

(Мазмуни: Эй оқил, девонага уйнинг нима кераги бор? Чунки мен девонаман – уйга борадиган йўлни билмайман)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.