Мавлоно Қоисм И  (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир ва мунажжим. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Мавлоно Абдураҳим Мунажжимга набира эканлигини, бобоси каби илми нужумни яхши билишини таъкидлайди ва қуйидаги байтини келтиради:

Мо масти мудомем, зи майхона чи пурсам,

Аз бешу ками соғару паймона чи пурсам.

(Мазмуни: Биз доим мастмиз; майхонада не гина (айб), қадаҳларнинг тўла ва камлигида не гина (айб)![1][2])

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.