Мавлоно Саид (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг қора танли қуллардан эканлигини айтиб, бу матлаъси ўз ҳолига муносиб тушганлигини баён қилади:

Ғуломи хештанам хонд лоларухсоре,

Сиёҳрўйи ман кард оқибат коре.

(Мазмуни: Ул лола юзли мени ўзининг қули деб атайди, оқибатда юзимнинг қоралиги барибир таъсир кўрсатди)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.