Мавлоно Саидий (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган машҳадлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг косагарлик (кулолчилик) билан шуғулланиши ҳақида маълумот бериб, бир ғазали матлаъсида зулқофиятайн қўлланилганлигини, лекин сўнгги байти яхшироқ чиққанлигини айтади:

Шабе биншину чандоне шароби беҳисобам деҳ

Ки, натвонамки то рўзи ҳисоб аз жой бархезам.

(Мазмуни: Кечаси ўтириб шу қадар беҳисоб шароб берки, ҳисоб (қиёмат) кунигача ўрнимдан тура олмай қолай).

Мавлоно Саидий Ҳиротда вафот этган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.