Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад Асад (ваф. 1460) – “Насойим ул-муҳаб­бат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Шайх Зайниддин Хавофийнинг муриди. Шайх Баҳоуддин Умарнинг хонақоҳида чилла ўтирган. Мавлоно Фахриддин Лурис­тоний қўлидан табаррук хирқа кийган. Мавлоно Саъдиддин Кошғарий ва Абдураҳмон Жомий билан ҳамсуҳбат бўлган. Ҳиротнинг Гозургоҳида, Абдуллоҳ Ансорий қабрининг этагида дафн этилган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”­дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 
  3. ↑ Абдураҳмон Жомий. Нафаҳот ул-унс.