Mavlono Sher Ali
Мавлоно Шер Али Ранжҳа (1875-йил 24-ноябр – 1947-йил 13-ноябр)[1] – таниқли аҳмадия олими ва Мирзо Ғулом Аҳмаднинг шогирди.
| Шер Али | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди | 24-ноябр 1875-йил |
| Вафоти | 13-ноябр 1947-йил |
Ҳаётининг бошланғич даври
Шер Али бой ва зиёли заминдор оиласида, Ранжҳа жат қабиласида туғилган. У Мавлоно Низомиддиннинг ўғли эди. Онаси 1907-йил 7-мартда вафот этган. Шер Алининг қизи Хадича Бегум унинг қисқа таржимаи ҳолини Ҳадрат Мавлоно Шер Али ҳаёти номи билан ёзган[2]. Шер Али 1897-йилда бакалавр даражасини олган.
Фаолияти
Мирзо Ғулом Аҳмаднинг даъвосини эшитгач, у Қодиёнга сафар қилиб, унинг қўлида байъат (садоқат қасми) олган. Қодиёндаги Та'лим-ул-Ислом ўрта мактабида директор бўлиб ишлаган[3]. У бутун ҳаётини аҳмадия ҳаракати хизматига бағишлаган. 1924-йилда Аҳмадия ҳаракатининг иккинчи халифаси Мирзо Башируддин Маҳмуд Аҳмад билан Европага сафар қилиб, 1924-йил Wемблей динлар конференсиясида қатнашган. У диний фанлар ва араб тили бўйича кучли билимдон олим эди. Жамоатнинг марказий ташкилотида Мавлоно Шер Али Қодиёнда нашриётлар директори (Назир Талиф) лавозимида ишлаган[4]. У Қур’онни инглиз тилига таржима қилган[5]. Шунингдек, у Яна би’ул Ислом китобига таҳлил ва раддия ёзиб, Динлар шарҳи журналида нашр эттирган[6].
Вафоти
Хотини 1942-йил 12-июлда, Шер Али эса 1947-йил 13-ноябрда Лаҳорда вафот этган. У Рабваҳдаги Баҳишти Мақбара (Жаннат қабристони)га дафн қилинган[7].
Манбалар
- ↑ "Ин тҳе Cомпанй оф тҳе Промисед Мессиаҳ" – Али Муҳаммад, 1977-йил, 148-бет
- ↑ Сеэрат Ҳадрат Маулви Шер Али бй Кҳадижа Бегум эт ал
- ↑ "Тҳе Даилй Алфазал" газетаси, Рабваҳ, 1947-йил 14-ноябр
- ↑ "Тҳе Даилй Алфазал" газетаси, Рабваҳ, 1947-йил 14-ноябр
- ↑ ҳттпс://неw.алислам.орг/либрарй/боокс/қуран-энглиш?оптион=тоc
- ↑ "Ҳадрат Мавлоно Шер Али ҳаёти" – Хадича Бегум ва бошқалар
- ↑ "Тҳе Даилй Алфазал" газетаси, Рабваҳ, 1947-йил 14-ноябр
