Мавлоно Шерали (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган ҳиротлик шоир ва хаттот. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг ўз даврида машҳур хаттот экани, настаълиқ хатини ҳеч ким у каби бита олмаслигини ёзади. Мавлоно Шерали тасаввуф ва муаммо илмидан ҳам яхши хабардор бўлган. Навоий унинг сўнгги пайтларда узлатни ихтиёр этиб, одамларга аралашмай қўйганини айтади ва “Маланку” исмига битилган муаммосини келтиради[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.