Мавлоно Шиҳоб И (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг энди танила бошлаган ёш шоирлиги, отаси ҳам, ўзи ҳам муаммо жанрида шуҳрат топганлигини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг “Жобир” исмига битилган бир муаммоси келтирил­ган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.