Мавлоно Шиҳоб ИИ (15-аср) — форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Номи "Мажолис ун-нафоис"нинг тўртинчи мажлисида тилга олинган. Алишер Навоий унинг „мудаввин“ (жамловчи, тўпловчи) номи билан машҳур экани, табиатидаги ажойиботлар учун уни „ажойиб ул-махлуқот“ деб аташ мумкинлигини айтади. Мавлоно Шиҳоб Қуръон оятларини тез топиш учун уни алоҳида тўп­лам ҳолига келтиради ва олимлар бундан ҳайратга тушадилар.

Навоий унинг сўнгги пайтларда инсонийлик суратидан чиқиб, ҳайвонлик суратига кирганлиги, бу ҳолатига ўзининг мақлуби муставий санъати асосида ёзган қуйидаги байти далил бўла олишини айтади:

Муши хари фаррух шавам,

Дарки рақам қар кард.

(Мазмуни: Фаррух эшагининг сичқонига айланай, Соннинг идроки қар қилди.)

Бунда ҳар бир мисра тескари ҳолатда ўқилганда ҳам яна ўша мисра ҳосил бўлади[1][2].

Яна қаранг

Мақлуби муставий

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.