Mavlono Shomiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Шомий (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган домғонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг дин ва шариат илмларини кўп ўргангани, аммо олим сифатида ном чиқармагани, кейинроқ тиббиёт билан машғул бўлиб, бу соҳада ҳам муваффақият қозонмагани, шеърни яхши айтиши, лекин имлосида қусур борлиги ҳақида маълумот беради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг Навоий томонидан “яхши воқеъ бўлубдур” деб баҳоланган қуйидаги байти келтирилган:
Дидаро гуфтамки, дар рўяш ба густохи мабин,
Гуфт: “Густохи чи бошад, айни муштоқист ин”.
(Мазмуни: Кўзга айтдимки, беадаблик билан қарама; у дедики, бунда беадаблик нима қилсин, бу – муштоқликдир)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |