Мавлоно Шукрий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг масал айтишда Сайфий Бухорийга татаббуъ қилиши ҳақида маълумот бериб, қуйидаги матлаъсини келтиради:

Чу зи хат пурсамат аз мушки Хўтан мегўйи,

Чанд бо мо ба сари зулфи сухан мегўйи.

(Мазмуни: Мийиғингдаги сабзалардан сўз очсам, Хўтан мушкидан гапирасан; шундай қилиб қачон биз билан зулф ҳақида сўзлашасан?)[1][2]

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.