Mavlono Sirriy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Сиррий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган туршизлик шоир, Мавлоно Али Шиҳобнинг ўғли. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг қаландартабиат йигит эканлигини айтиб, Марвда қурган меҳмонхонаси одамларга хизмат қилиши ҳақида маълумот беради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:
Буд дар даъви ба абрўят маҳи нав тез-у тунд,
Дид чун хуршед рўят сохт худро гирд-у ғунд.
(Мазмуни: Қошинг билан баҳсда янги ой тезлик қилар ва чимирилар эди. Қуёш юзингни кўргач, ўзини юмалоқ ва ясси қилиб олди)[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |